avatar
Куч
11650.59
Рейтинг
+8835.49

Мақолалар

Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийим-кечаклар

Шундай кийимлар борки, улар ҳеч қачон модадан чиқмайди ва деярли ҳаммага мос келади. Шундай буюмларнинг бир нечтаси билан танишинг.
Camel рангли пальто
Албатта, пальто танлашда қоматнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмасдан илож йўқ. Айни ҳолатда модада доимий ўзгармайдиган бирдан-бир томони фақат рангигина қолади.

Гардеробингиздаги 3 та хато

Замонавий кўча модаси эклектикага бой ва ўзига хосликни бўрттириб кўрсатишга интилади. Бугунги кунда либосларда хато қилиш жуда қийин.
Бугунги кунда кийинар эканмиз бир неча хатолар ва одатларга йўл қўйишимиз мумкин. Биз ўз қиёфамизни дидли, ёрқин ва унутилмас қилиш учун бу хатоларни четлаб ўтишимиз лозим бўлади.

Жинси шимни қандай устки кийимлар билан кийиш мумкин?

Жинсилар шпилькалар билан ҳам, валенкалар билан ҳам ярашади. Лекин кузги-қишки гардероб масаласига келганда, гардеробнинг бу асосий қисмини нима билан кийишга бироз иккиланиб қоласиз. Ҳам дидли ва ҳам мувофиқ кўриниш учун жинсиларни нималар билан кийиш мумкин?
Жинсиларни танлашда йиртиқсиз, бир хил рангдаги классик ва ўрнашиш тарзи ўртача бўлган бичимлиларини мўлжалланг. Кийим қоматингизни ажойиб тарзда намоён қилишига ишонч ҳосил қилинг.

Гўзал қомат – 10 кун ичида!

Агар ҳар куни қуйидаги машқларни бажарсангиз, ҳақиқатан ҳам ажойиб натижаларга эришасиз. Бунинг учун сизга қаттиқ, кичик коптокча ва гиламча керак бўлади. Машқларни танангизни 5-10 дақиқа давомида қизитиб олишдан бошланг.
 
1. Тизза ва кафтларни ерга қўйган ҳолда, елкаларга куч берган ҳолда кўтарилинг. Ўнг тизза тагига коптокни сиқиб олинг. Энди эса чап оёқни текисланг, ўнгини эса иложи борича юқорига, коптокни сиққан ҳолда кўтаринг. Сўнг илк ҳолатга қайтинг. Машқни 10 марта қайтаринг.

Бисквит тайёрлаяпсизми?..

Бисквит осон тайёрлангани билан бироз «қайсар»роқ. Ҳатто миксерда тухум оқини узоқроқ кўпиртириб юборсангиз ҳам шишиб чиқмай қолади. Агар ун солганингиздан сўнг хамир суюқроқ чиққандек туюлса, асло ун қўшиб қуюқлаштирманг. Хамирга ярим чой қошиқ истеъмол содаси аралаштиринг-да, газ печига қўйинг. Сода ёрдамида суюқ бисквит хамири

Тор пойабзални кенгайтириш борасида бир нечта маслаҳатлар

Деярли ҳар бир аёлнинг кийим шкафида ҳали бирон марта ҳам кийилмаган камида бир-икки жуфт оёқ кийими сақланиб туради. Чунки бу оёқ кийим оёғингизни чидаб бўлмас даражада қисади ва қандай қилиб уни сотиб олганингизга ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.
Лекин бу унчалик катта муаммо эмас. Оёқ кийимини бироз кенгайтиришга уриниб кўришнинг имкони бор.

Ўзингизни яхши томонга ўзгартиришнинг 3 йўли

Агар сиз ўз устингизда ишлашни ҳозирдан бошласангиз, келажакда кучингизни, вақтингизни ва пулингизни анча тежайсиз.
  1. Ўзингизга ножўя ҳаракатга йўл очиб берадиган имкон қолдирманг

Шоколадли ниқоб

Саломатлик
Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб чиқинг. Ниқоб терингизда 10 дақиқа турсин, сўнгра уни илиқ сув билан ювинг. Ҳафтада икки марта ушбу муолажани такрорласангиз, терингиздаги целлюлет йўқолиб, майин бўлиб қолади.

Тез толиқасизми?

Саломатлик
Витамин етишмаслигидан тез толиқасизми? Бунинг олдини олиш учун: наъматак, қорағат (смородина), ялпиз, газанда (крапива) баргларининг ҳар биридан бир хил миқдорда аралаштиринг. Бу аралашмадан 2 ош қошиқ олиб, бир стакан қайнаган сувга дамланг ва бир соат давомида тиндиринг. Бу дамламадан ҳар куни уч маҳал, ярим стакандан овқатдан сўнг ичинг.

Гиёҳвандлик ва соғлом турмуш тарзи

Саломатлик сирлари
Саломатлик
Зарарли одатлар орасида инсон саломатлиги ва унинг тақдири учун ҳам, жамият учун ҳам энг хавфлиси — бу гиеҳвандликдир.
Гиёҳвандлик деганда — инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда ошиб борувчи миқдорини қабўл қилишга мойилликнинг шаклланиши билан борлиқ оғир касалликлар гуруҳининг ривожланишига тушунилади. Гиёҳвандлик — инсон шахсининг ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига, шунингдек тана ички аъзолари фаолиятинииг жиддий, зарарланишига олиб келади. Гиёҳвандлик наркотик хусусиятига эга бўлган ва қонун билан таъқиқланган кимёвий наркотик моддаларни ёки дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасида хам шаклланади.

Ўзбекистон талабаларини бирлаштирадиган янги Марказ ташкил этилади

Минглаб Ўзбекистон талабаларини бирлаштирадиган Миллий ахборот-илмий маркази ташкил этилади. Бу бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Жисмоний машқларнинг мияга таъсири

Сир эмаски, жисмоний машқлар аввал мияга, ана ундан сўнг танага таъсир этади. Ақлий фаоллик ва ўз-ўзига баҳо бериш кўтарилади. Баъзи бир машқлар эса тинчлантирувчи дори воситалари ўрнини бемалол босади. Қуйида турли хил жисмоний машқлар жараёнида миямизда нималар содир бўлиши билан бўлишдик.

«Сочларим тўкилиб кетаяпти, ёрдам беринг!»

Гўзал сочлар ҳар бир аёлнинг фахри! Афсуски, вақт ўтган сари сочлар секин-аста нозиклашиб, камайиб бораверади. Соч тўкилишининг олдини олиш учун қилган ҳаракатларингиз бесамар бўлса, бунинг сабабини бошқа жойдан қидиринг. Чунки сочлар ҳам худди ўзимиз каби у ёки бу касалликка чалиниши мумкин.

Шампунь таркибидаги 5 зарарли қўшимча

Олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасига кўра, замонавий шампунлар таркибига кирган кимёвий қўшимчалар зарарли таъсирга эга бўлиши мумкин.
Sodium Laureth Sulfate
Шампунь суюқлигининг кўпириши учун хизмат қилади. Даставвал мазкур қўшимча автомобиь қисмларини тозалаш учун ишлаб чиқилган. Ушбу қўшимчанинг кимёвий элементлари бош териси орқали организмга кира олади. Мунтазам фойдаланилганда организм ички аъзоларига ножўя таъсир этиши мумкин.

Ma’lumot talab qilinmaydigan qiziqarli kasblar

Kichkina bola yoki o‘smir o‘qishni xohlamasa, uni farroshlik kasbi bilan qo‘rqitishadi. Biroq dunyoda ma’lumot talab qilinmaydigan kasblar ham ko‘p, bu kasblar o‘rgatilmaydi ham.
LifeHacker ana shunday diplomsiz ishga qabul qiladigan qiziqarli kasblarni to‘pladi. Ulardan ba’zilari shunchalik ajoyibki, hoziroq rezyume yuborging keladi.
Taomlar bilan ishlash
Diplom talab qilinmaydigan kasblarning birinchi guruhi faqat tabiiy iqtidor bilan bog‘liq. Degustator bo‘lish uchun sezgir ta’m bilish organlari va taomlarga bo‘lgan muhabbat talab etiladi. Eng ko‘p jalb qiladigan vakansiyalar shirinlik va u bilan birga ichiladigan ichimliklar bilan bog‘liq.

Sakkiz soatlik ish kuni nega eskirdi?

Sakkiz soatlik ish kuni — mehnatni tashkil qilishning eskirgan va samarasiz usuli. Mahsuldorlik avjini saqlab qolish uchun bunday ish kunini yoddan chiqarib, yangicha yondashuvni topish lozim, deb yozadi InsiderPro nashri.

Foto: InsiderPro

Sakkiz soatlik ish kuni haqida XIX asrning ikkinchi yarmi, sanoat inqilobidan so‘ng ilk marta bosh qotirishgan. Uning XX asrning boshida hamma joyda joriy qilinishi ishchilar stanoklarda o‘tkazadigan soatlar miqdorini cheklash va mehnat unumdorligini oshirish imkonini bergan. Biroq bu yondashuv zamonaviy turmush bilan hech qanday umumiylikka ega emas.