avatar
Куч
11651.19
Рейтинг
+8836.43

Мақолалар

IMOнинг афзаллик ва камчиликлари

Блог им. feruzaxon
Imo – ҳозирда матнли, овозли ва видео хабарлар учун энг кенг тарқалган дастурлардан бири. Аксарият интернет фойдаланувчиларининг фикрича, мазкур бепул мулоқот хизмати оммабоп Скайп дастуридан ҳам қулайроқдир.

Imo`нинг абонентлари базаси бир неча юз миллион фаол фойдаланувчини ташкил этади.
Imo`дан мобиль гаджетлар ва компьютерлар орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Бир фойдаланувчи бир неча гаджетда рўйхатдан ўтиши мумкин. Контактлар эса шахсий кабинетга кирган заҳотиёқ автоматик равишда кўриниб туради.
Қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Озмоқчи бўлганларга маслаҳатлар

Аввало, ўзингизни севишни ўрганинг. Сиз гўзалсиз!
  • Турмуш қурган аёллар ўзларига қарамай қўйишади. Хотинликдан оналикка ўтиб кетишади. Натижада ўз эрига ҳам оналик қила бошлашади. Аммо эрга назокатли аёл керак.

Беҳи— олтин кузнинг бебаҳо туҳфаси

Беҳи мевасининг шифобахшлиги қадим-қадимдан маълум. Унда жуда кўп пектин бирикмалари, фруктоза, глюкоза, калий тузлари, темир, кальций, фосфор ва мис бор. Айни куз пайтида пишиб етиладиган беҳининг бошқа фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.
Беҳининг фойдали хусусиятлари

Qanday qilib ovqatlanish yordamida ko‘rish qobiliyatini yaxshilash mumkin?

Uzoq vaqtlardan buyon tibbiyot insonning eng qimmatli tuyg‘usi – ko‘rish qobiliyatining normal faoliyat ko‘rsatishini saqlab qolish uchun har xil usullar va vositalarni ishlab chiqish bilan shug‘ullanib kelmoqda. Ko‘plab dorivorli usullar, gimnastika va massaj ko‘rish qobiliyatining pasayib ketishini to‘xtatishga yordam beradi. Shu bilan bir qatorda parhezshunos shifokorlar bu a’zoni rag‘batlantirish uchun quyidagi oziq-ovqatlardan foydalanishni qattiq turib tavsiya qilishmoqda.

Umurtqa bilan hech qanday muammo bo‘lmasligi uchun nima qilish kerak?

Sog‘lom umurtqa – bu faqat chiroyli qaddi-qomat emas. Keksalar insonning yoshligi va salomatligi umurtqaning egiluvchanligi va sog‘lomligiga bog‘liq deb bekorga ta’kidlamaydilar.
Inson umurtqasi uning qattiq bo‘g‘inlari va gardishlarining cho‘zila olish va qisqara olishlari hisobiga ancha katta og‘irliklarga ham bardosh bera oladi. Lekin o‘z gavdasiga e’tibor bermaslik, o‘tirganda qomatni to‘g‘ri ushlamaslik, kuchi yetmaydigan og‘irliklarni ko‘tarish va ko‘chirish natijasida odamda sog‘liq bilan bog‘liq katta muammolar paydo bo‘lishi mumkin.

Qiyin vaziyatlarda qaror qabul qilishga yordam beruvchi 3 maslahat

Biz xato qilamiz. Vaqtimizni va pulimizni behuda sarflaymiz, atrof-muhitga zarar yetkazamiz, nosog‘lom ovqatlanamiz. Bularning hammasi — biz ko‘pincha yuzaki fikrlashimiz va qarorimizni yetarli darajada chuqur tahlil qilmasligimiz natijasida yuz beradi. Bu maslahatlar sizga har qanday vaziyatlarda ham to‘g‘ri qaror qabul qilishga yordam beradi.

Уйимиздан гриппни қувамиз!

Блог им. feruzaxon
Биласизми, тиббий дори-дармонларсиз ҳам гриппдан ҳимояланиш мумкин. Бунинг учун уйингиздаги “хавфли ҳудуд”ларни тозалашни канда қилманг.
Дезинфекция воситалари бу борада қўл келади. Аммо хлордан фойдаланишни тавсия этмаймиз. Яхшиси, дўконларда сотиладиган микротолалисочиқлардан фойдаланинг. Чунки улар чайилганда чанг ва микробларни

Курашнинг Осиё ўйинлари дастурига киритилгани расман эълон қилинди

Спорт
Кураш XVIII Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида эълон қилинди. 
 
Курашнинг 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари дастурига киритилгани расман эълон қилинди, деб хабар қилди ЎзА. Бу ҳақда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари доирасида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида эълон қилинди.

Ўзбекистонлик ёш олимлар танлов асосида Нобель лауреатлари йиғилишига юборилади

Илм-фан
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар шу йилнинг 1 октябрига қадар ўз номзодларини кўрсатган ҳолда керакли ҳужжатларни юборишлари талаб этилади. Танловда иштирок этиш бўйича барча харажатлар қопланади.
Нобель лауреатлари йиғилишига юбориш учун ўзбекистонлик ёш олимлар сараланмоқда.

Теннис маликалари пойтахтимизда

Всё о спорте
Спорт
Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) таснифига кирувчи “Тошкент опен – 2017” халқаро турнири бошланди. 

Ўн тўққизинчи маротаба ўтказилаётган халқаро турнирда йигирмадан зиёд давлатдан юздан ортиқ ракетка устаси қатнашмоқда. 

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичи якунланди

Баркамол авлод
Спорт
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз сузиш федерацияси томонидан ўтказилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Германия, Беларусь, Испания, Филиппин, Украина, Япония терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашди. 

Наманганда ўсмирлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Баркамол авлод
Спорт
«Баркамол авлод» стадионида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда уч юзга яқин атлет ўзаро баҳслашди. 

Турли масофага югуриш баҳсларида Темур Исроилов, Даниил Арсенов, Шерзодбек Колесников, Зайнаб Аҳадқулова Лобар Абдуқаюмова, Фарида Газизова маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, 100 ва 110 метрга тўсиқлар оша югуришда Камола Раимова ҳамда Сергей Мешанов барча рақибларини ортда қолдирди. 

Бугундан “Lex.uz” электрон расмий манба мақомига эга бўлди

Блог им. feruzaxon
2017 йил 25 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақомига эга бўлди. 

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф

Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртдошларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Бу мазкур ташриф анчадан буён кутилгани, Президентимизнинг нутқи одамларнинг қалбидан, тафаккуридан чуқур жой олганидан далолат. 

Ўз ишингиздан кўнглингиз тўлмаслигининг 6 сабаби ва уларни енгиш йўллари

Бизнес ва карьера
Агар келгуси иш ҳафтаси тўғрисидаги ўй сизда саросима ва қайғу уйғотса, унда ниманидир ўзгартиришнинг айни вақти. Муаммо ҳамкасбларингизда ҳам ва компанияда ҳам эмас. Одатда ҳамма гап ўзимизда бўлади.
 
1.Сизнинг ишингиз ҳеч қандай фойда келтирмайди
 
Фойдали иш — бу сизни ва бошқаларни олдинга ҳаракатлантирувчи оғир меҳнат. Кун бўйи офисда ўтириб ҳеч қандай фойдали иш қилмаслик мумкин. Икки соатлик унумли иш эса катта фойда келтириши мумкин.

Медаллар 57 тага етди

Всё о спорте
Спорт
Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида спортчиларимиз ғалабали одимларини давом эттирмоқда. 

Белбоғли курашнинг классик йўналишида вазни 100 килограммдан ошиқ бўлган полвонлар ўртасида Шерзоджон Раҳимов чорак финалда туркманистонлик Мурат Жумаевни ярим финалда тожикистонлик Маҳмад Мировни мағлубиятга учратди. Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида мезбон курашчиси Аҳал Балларовни енгиб, олтин медални қўлга киритди. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Кун Тарихи
Халқаро янгиликлар
Икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари ифодаланган ҳужжат Ўзбекистон ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири бўлган Microsoft билан алоқаларни янги босқичга кўтаради, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий сайти. 


Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва «булутли» технологияларда, шунингдек мобил ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда «салмоқли маълумот» (биг дата) ни тарқатиш ва қайти ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, «интернет буюмлари» учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инновацияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб

"Кремний водийси"даги музокаралар

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳукумат топшириғи асосида Калифорния штатидаги «Кремний водийси»да бўлиб, бу ерда фаолият кўрсатувчи жаҳоннинг нуфузли IТ-компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борди, дея хабар берилади вазирликнинг расмий сайтида . 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 
 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, таълимнинг юқори сифатини таъминлашда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: