Дарслик ижараси: кимга пулли, кимга бепул?
Таълим ва тараққиёт
Таълим сифати, даражаси кўп жиҳатдан дарслик қўлланмалар даражаси, таъминотига боғлиқ. Қуйида ана шу мавзуда кўпчиликни қизиқтирган масалаларга ойдинлик киритмоқчимиз.
Дарсликлар нима сабабдан янгиланади? Дарслик ижараларида имтиёзлар мавжудми? Қандай ҳолларда китоблар текинга ижарага берилади? Бу каби саволлар ўқув йили мавсуми яқинлашгани сайин авжига чиққани боис, саҳифамизда айнан 2013-2014 ўқув йилларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш мавзусини ёритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги Дарсликлар ва ўқув адабиётларнинг янги авлодини яратиш бўлими бошлиғи Абдуҳамид Ермекбаевга мурожаат қилдик.